Маълум қилинишича, воқеа 25 июль куни “Мени қутқаринг” ёввойи ҳайвонлар бошпанасида содир бўлган. 1982 йилда туғилган эркак қўриқланадиган ҳудудга ноқонуний кириб, Марусья лақабли силовсин билан “гаплашишга” ҳаракат қилган.
Бошпана ходимлари хавфсизлик хизмати ва 112 хизматига мурожаат қилган. Ҳодиса жойига етиб келган ходимларга эркак ўзини “Интерпол пайвандчиси” деб таништирган. Унинг маст ҳолатда бўлгани, бошпанага эса танишини излаб келгани аниқланган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар унга нисбатан Россия Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг майда безориликка оид моддаси бўйича иш қўзғатган. Суд қарори билан унга 500 рубль миқдорида жарима тайинланган.
Бошпана раҳбари Карен Даллакяннинг айтишича, ҳодисадан кейин Марусья кучли стрессни бошдан кечирган. Шу муносабат билан бошпана маъмурияти ёввойи ҳайвонлар сақланадиган ҳудудларда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирган.






