АсосийДУНË

Туркия ярим президентлик бошқарувига ўтиши мумкин

Туркия 2017 йилда умумхалқ референдуми орқали конституциявий ўзгартишлар қабул қилинганидан сўнг, 2018 йилда президентлик бошқарув тизимига ўтган.

'Туркия ярим президентлик бошқарувига ўтиши мумкин'ning rasmi

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бошчилигидаги ҳукмрон "Адолат ва тараққиёт" партияси мамлакатнинг ярим президентлик бошқарув шаклига ўтиши масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда "Ekonomim" газетаси хабар берди.

Маълум қилинишича, президентлик ва парламент республикаси хусусиятларини бирлаштирган аралаш тизимга ўтиш масаласи режалаштирилаётган конституциявий ислоҳотлар доирасида кўриб чиқилмоқда.

Таклиф этилаётган ўзгаришлар парламент ваколатларини кучайтириш ва унда ҳукмрон партиянинг кўпчиликни ташкил этишини таъминлаш зарурати билан изоҳланмоқда. Ислоҳотлар доирасида бир мандатли сайлов тизимига ўтиш таклифи ҳам билдирилган.

Газета маълумотларига кўра, мазкур масала Туркия Демократия жамғармаси вакилларининг Президент Ражаб Тойиб Эрдўған билан яқинда бўлиб ўтган учрашувида муҳокама қилинган.

Расмийлар ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермаган. Эрдўған эса аввалроқ Туркиянинг президентлик бошқарув шаклидан парламент бошқарувига қайтиши ҳақидаги баҳсларни бир неча бор самарасиз деб атаган.

Туркия 2017 йилда умумхалқ референдуми орқали конституциявий ўзгартишлар қабул қилинганидан сўнг, 2018 йилда президентлик бошқарув тизимига ўтган.

    Бошқа янгиликлар

    Туркия ярим президентлик бошқарувига ўтиши мумкин - Darakchi.uz