АсосийСИËСАТ

Рустам Жўраев Президент Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланди

У 2025 йил январь ойидан буён Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

'Рустам Жўраев Президент Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланди'ning rasmi

Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди. Унга генерал-лейтенант махсус унвони ҳам берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони имзоланган.

Маълумотларга кўра, Рустам Жўраев 1968 йил 26 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. У Ички ишлар вазирлиги академиясида таҳсил олган.

Жўраев аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ишлаган. Шунингдек, 2018 йил февраль ойидан 2020 йил март ойига қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи — ички ишлар вазири ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

У 2025 йил январь ойидан буён Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Аввалроқ, 2020 йил декабридан Президент Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари бўлиб ишлаб келган Алишер Усмонов лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.

    Бошқа янгиликлар

    Рустам Жўраев Президент Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланди - Darakchi.uz