Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабарига кўра, 2022 йил октябрь ойида Ўзбекистондан Туркияга чиқиб кетган ва бедарак йўқолган 1999 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган Достон Ўктам ўғли Норсаидов қидирилмоқда.
У тўғрисида маълумотга эга бўлган фуқаролардан Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага (0212) 323-20-37 телефон рақами ёки uzbekconsul@yahoo.com орқали хабар бериш сўралди.