АсосийЖамият

Жиззахда "банк ходими" бировнинг номига кредит олди

Ўзини банк ходими деб таништирган эркак нотаниш аёлнинг номига 20 млн сўм онлайн кредит олган.

'Жиззахда "банк ходими" бировнинг номига кредит олди'ning rasmi

Жиззах вилоятида яшовчи аёл М.С. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан 20 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Жиззах вилоятида яшовчи Р.А. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, гумонланувчи Р.А., жабрланувчи аёл М.С.га қўнғироқ қилган ва ўзини банк оператори сифатида таништирган ва сохта ҳавола юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритган. Унинг номидан мобил илова ёрдамида рўйхатдан ўтиб, 20 млн сўм онлайн кредит расмийлаштирган ва ўша вақтнинг ўзида пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар