АсосийЖамият

Бухородаги тергов ҳибсхонасида маҳкумлар учун узоқ муддатли учрашув хоналари ташкил этилди

Ушбу жараён Омбудсманнинг тавсиясидан сўнг амалга оширилган.

'Бухородаги тергов ҳибсхонасида маҳкумлар учун узоқ муддатли учрашув хоналари ташкил этилди'ning rasmi

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг берган хабарига кўра, Бухоро вилоятидаги минтақавий вакил А.Хусейнова томонидан Бухоро шаҳрида жойлашган 4-сон тергов ҳибсхонасига ўтказилган мониторинг ташрифида айнан шу ҳолат аниқланган. Шундан сўнг, маҳкумлар учун узоқ муддатли учрашув хоналарини ташкил этиш бўйича Омбудсман тавсиялари тайёрланиб, тегишли идораларга киритилган эди.

Бухородаги 4-сон тергов ҳибсхонасида Омбудсман тавсиясига кўра, узоқ муддатли учрашув учун қурилган янги бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Эндиликда ушбу ҳибсхонада жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳам узоқ муддатли учрашувдан фойдаланишлари мумкин.

Омбудсман минтақавий вакили маҳкумлар ҳамда уларнинг яқин қариндошлари билан суҳбатлашиб, ходимларнинг маҳкум ва маҳбусларга муносабати ҳамда ҳибсхонадаги шароитлар ҳақидаги фикрларини ўрганди, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар