АсосийЖамият

"Бахти Ташкентский" ва унинг ўғиллари суд ҳукми устидан аппеляция шикояти берди

53 ёшли Бахтиёр Қудратуллаевга 20 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

'"Бахти Ташкентский" ва унинг ўғиллари суд ҳукми устидан аппеляция шикояти берди'ning rasmi

Июль ойида жиноят оламида “қонундаги ўғри — Бахти Ташкентский” номини олган 53 ёшли Бахтиёр Қудратуллаевга суд ҳукми билан 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган эди.

Шунингдек, унинг ўғиллари — Ихтиёр Қудратуллаевга 9 йил, Бекзод Зафаровга 11 йил, акаси Шуҳрат Қудратуллаевга эса 10 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди. 

Тошкент шаҳар суди матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстансиясида жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2024 йил 19 июлдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари ва бошқа моддалари билан судланган Қудратуллаев Бахтиёр Запарович ва бошқаларга оид жиноят ишини кўриш 6 сентябрь куни бошланган.

Унда Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев иштирок этмоқда. Апелляция шикоятини Бахтиёр Қудратуллаев ва унинг ўғиллари ҳам берган. Суд ишида судланувчилар (8 нафар) ва уларнинг адвокатлари ҳамда 3 нафар манфаатдор шахслар иштирок этмоқда.

Кейинги суд иши 13 сентябрь куни давом эттирилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар