Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 1 сентябрь куни соат 20:30 ларда содир бўлган.
М-39 автомобиль йўлининг Самарқанд тумани ҳудудидан ўтган қисмида "ВАЗ-2107" мумкин бўлмаган жойдан қайрилиб олган ва "Спарк"нинг йўлига чиқиб кетган ва у билан тўқнашган.
Оқибатда," ВАЗ-2107" автомобили ҳайдовчисининг 2010 йилда туғилган фарзанди оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан жабрланувчи вафот этган.