Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 8 сентябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Маълум қилинишича, Қозоғистон пойтахтида давлатимиз раҳбари бешинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари – ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган этник спорт турлари бўйича халқаро спорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу спорт тадбирида дунёнинг 90 га яқин давлатидан 2 мингдан зиёд спортчи, жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этиши кутилмоқда, дейилади хабарда.