Бугун, 9 сентябрдан Олий таълим муассасаларида ўқиш бошланади. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтга келиб таълим олувчи талабалар учун ижара уйларга жойлашишда нималарга аҳамият қаратиш ҳақида тавсиялар берди. 

Маълум қилинишича, фирибгарлар ижтимоий тармоқларда ёки эълонлар жойлаштириладиган илова ҳамда веб-сайтларда арзон нархларда ижарага уй таклиф қилади.

“Агар унга қизиқиш билдирсангиз, харидор кўплигини сабаб қилиб, уни банд қилиш учун олдиндан пул талаб қилишади.  

Эътибор беринг! Барча фирибгарлар банк пластик карта рақамларини тақдим этганидан сўнг келишилган пулни ташлаб беришингизни сўрайди. Бу эса сизга қўйилган асосий тузоқ. Яъни сиз пул ўтказмасини амалга оширганингиздан кейин уй эгасини ҳам, пулни ҳам кўрмайсиз”, дейилади ИИББ ахборотида.