АсосийЖамият

Россияда қаровсиз қолиб кетган 14 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди

Аксарият болаларнинг ота-оналари муқаддам Россия ҳудудида бўлиш тартибини бузганлиги сабабли мамлакатдан чиқариб юборилган.

'Россияда қаровсиз қолиб кетган 14 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди'ning rasmi

Бош консулхона вакиллари томонидан мамлакатимиз Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Санкт-Петербургдаги вояга етмаганларни вақтинча парваришлаш ва сақлаш муассасасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда ота-онаси ва қонуний вакиллари мавжуд бўлмаган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож 14 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА .

Аксарият болаларнинг ота-оналари муқаддам Россия ҳудудида бўлиш тартибини бузганлиги сабабли мамлакатдан чиқариб юборилган. Бош консулхонада улар учун Ватанга қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилди ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларига топширилди.

Санкт-Петербург давлат бюджет ташкилоти етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни сақлаш марказига ўзбекистонлик болаларга кўрсатган ғамхўрлиги ва яқиндан ҳамкорлиги учун алоҳида миннатдорлик билдирилди.

    Бошқа янгиликлар