АсосийЖамият

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштироки оширилади

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

'Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштироки оширилади'ning rasmi

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-955-сон, 05.09.2024 й.) билан “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.  Бу ҳақда Адоия вазирлиги хабар қилди.

Қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга кўра:

Давлат ногиронлиги бўлган шахслар учун бошқалар билан тенг равишда одил судловдан фойдаланиш имкониятини таъминлайди, шу жумладан суд процессининг барча босқичларида, шунингдек суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонунда белгиланган тартибда бевосита ёки билвосита иштирок этишини таъминлашга қаратилган чораларни кўради.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида бевосита ёки ўз вакиллари орқали иштирок этиши, шу жумладан қонунда белгиланган тартибда сайлаш ва сайланиш, референдумларда иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади.

Давлат сайлов участкаларида (референдум участкаларида) ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча тоифалари, шу жумладан эшитиш, кўриш бўйича ногиронлиги бўлган, ўриндиқли аравачалардан фойдаланувчи шахслар овоз бериши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди.

Илгари бундай нормалар мавжуд эмас эди.

 Бундан ташқари, Қонун ногиронлиги бўлган шахслар билан мулоқот қилиш учун қулай мулоқот шаклларини, шунингдек ижтимоий инфратузилма объектларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг уларга монеликсиз кириши учун мослаштириш асосларини белгиловчи нормалар билан тўлдирилмоқда. 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Эшак гўшти истеъмоли” деган жумла қонун лойиҳасида йўқ'ning rasmi

    Жамият17.09.2024 22:29

    “Эшак гўшти истеъмоли” деган жумла қонун лойиҳасида йўқ

    Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари эшак гўштини истеъмолга яроқли ҳайвонлар рўйхатига киритилгани ҳақидаги хабарни рад этди.

    'Ўзбекистонда пахта мавсумида илк бор қарийб 1700 та териш машинаси қатнашиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият17.09.2024 22:14

    Ўзбекистонда пахта мавсумида илк бор қарийб 1700 та териш машинаси қатнашиши кутилмоқда

    Шундан 609 донаси 2024 йилда янги лизинг асосида харид қилинади.

    'Тошкентда 32 ёшли эркак 16 ёшли болани калтаклади'ning rasmi

    Жамият17.09.2024 18:34

    Тошкентда 32 ёшли эркак 16 ёшли болани калтаклади

    Вояга етмаган йигитга “чап кўкрак қафаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши” ташхиси қўйилган.

    'Эшак гўшти истеъмол қилинадиган маҳсулотлар қаторига қўшилди'ning rasmi

    Жамият17.09.2024 18:21

    Эшак гўшти истеъмол қилинадиган маҳсулотлар қаторига қўшилди

    Қонун ташаббускорлари истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган ҳайвонлар қаторига эшакни ҳам қўшган.

    'Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташриф якунланди'ning rasmi

    Жамият17.09.2024 16:41

    Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташриф якунланди

    Президент минтақа мамлакатлари ва Германия ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

    'Ўзбекистонда халқаро даражадаги энергетик кадрлар тайёрланади'ning rasmi

    Жамият17.09.2024 16:26

    Ўзбекистонда халқаро даражадаги энергетик кадрлар тайёрланади

    Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланмоқда ва унинг муваффақиятли келажаги кўп жиҳатдан юқори малакали мутахассисларнинг мавжудлигига боғлиқ.