АсосийСиёсат

ICT WEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталиги доирасида Ўзбекистон-Латвия рақамли ҳамкорлик Форуми бўлиб ўтади

Форум икки мамлакат ўртасида IT соҳасида тажриба алмашиш ва ҳамкорлик ўрнатиш имконини беради.

'ICT WEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталиги доирасида Ўзбекистон-Латвия рақамли ҳамкорлик Форуми бўлиб ўтади'ning rasmi

18 сентябр куни пойтахтимизнинг CАЕх мажмуасида ICT WEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталиги доирасида Ўзбекистон-Латвия рақамли ҳамкорлик Форуми бўлиб ўтади.Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар қилмоқда.

Форум IT соҳасида икки мамлакат вакиллари, илмий доиралар ва бизнес вакилларини бирлаштириш имкониятини беради. 

Унда АКТ сиёсати ва рақамли ҳукумат, давлат ва хусусий секторда 5G роли, рақамли кўникмалар ва таълим, сунъий интеллект соҳаларида замонавий илғор тажрибалар, ечимлар ва муаммолар ҳақида маълумот алмашиш имкони бўлади. 

Форумда Ўзбекистон рақамли технологиялар вазирлиги ва АКТ соҳасидаги тегишли идоралар вакиллари билан бир қаторда Латвия томонидан Ақлли маъмурият ва минтақавий ривожланиш вазирлиги, Электрон коммуникациялар офиси, Латвия ИТ кластери, “Тилде” компанияси, шунингдек Рига техника университети ва бошқа таълим соҳасидаги ташкилотлари вакиллари иштирок этади.

Айтиш жоизки, Латвия ва Ўзбекистон анъанавий равишда Европа ва Марказий Осиёни боғловчи яқин алоқа ва савдо алоқаларига эга. Бугунги кунда ҳар икки мамлакатда рақамли трансформация ҳамкорлик учун янги имкониятлар мавжуд. Латвия давлат хизматларини рақамлаштириш ҳамда IT экспорти бўйича етакчи мамлакатлар қаторида саналади. 

Ўзбекистон ўзининг жадал ривожланаётган АКТ соҳаси, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш дастурлари, истиқболли режалари билан Латвия компаниялари ва инвесторлари учун жозибадор саналади. Ўзбекистон-Латвия рақамли ҳамкорлик форуми икки мамлакат ўртасида IT соҳасида тажриба алмашиш ва ҳамкорлик ўрнатиш имконини беради.

    Бошқа янгиликлар