АсосийЖамият

Самарқанддаги "дом"лардан бирида ёнғин содир бўлди — жароҳатланганлар бор (видео)

Вилоят ФВБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқанддаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди. 

Маълумотга кўра, бугун, 9 сентябрь куни соат тахминан 17:30 ларда Самарқанд шаҳри Беруний кўчасида жойлашган 86-уйнинг 3-қаватидаги хонадонлардан бирида чақнаши содир бўлган.

Чақнаш оқибатида, икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлмаган.

figure class="media">

Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, ИИБ, Прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ ходимлари чиқишган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар