Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь июль ойларида жами 67,4 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 31,1 минг нафарга ёки 85,8 фоизга ошган.
2024 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
- Тожикистон — 51 603 нафар;
- Қозоғистон — 7 735 нафар;
- Қирғиз Республикаси — 6 218 нафар;
- Россия — 1 135 нафар;
- Туркманистон — 587 нафар;
- Туркия — 24 нафар;
- Афғонистон — 19 нафар;
- Озарбайжон — 9 нафар;
- бошқа давлатлар — 61 нафар.
Аввалроқ Ўзбекистонга 6 ойда 56,9 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди.