АсосийЖамият

20 млрд. сўмга яқин давлат харидлари қонунчиликка зид равишда ўтказилаётгани аниқланди

Ҳолатлар бир қатор давлат ташкилотларида аниқланган.

'20 млрд. сўмга яқин давлат харидлари қонунчиликка зид равишда ўтказилаётгани аниқланди'ning rasmi

Рақобат қўмитаси томонидан жорий йилнинг июль-август ойларида жами 20 миллиард сўмга яқин давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.  Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Жумладан,

Андижон вилояти мисолида 

Балиқчи туман Тиббиёт бирлашмасининг 100 млн сўмлик;

 Марҳамат туман Ободонлаштириш бошқармасининг 200 млн сўмлик;   

Андижон давлат университети қошидаги 2-сон академик лицейининг 180 млн сўмлик; 

Хонабод шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг 645 млн сўмлик;

Бухоро вилояти мисолида

Жондор туман Тиббиёт бирлашмасининг 210 млн сўмлик;

 Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Пешку туман ихтисослаштирилган мактабининг 270 млн сўмлик;

Когон шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг 650 млн сўмлик;

Жиззах вилояти мисолида

Жиззах политехника институти қошидаги академик лицейининг 1 млрд сўмга яқин;

Қашқадарё вилояти мисолида

Яккабоғ туман Ободонлаштириш бошқармасининг 150 млн сўмлик;

 Чироқчи туман Тиббиёт бирлашмасининг 1,7 млрд сўмлик;

Хоразм вилояти мисолида

Боғот тумани Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 1,1 млрд сўмлик;

Урганч шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 1 млрд 22 млн сўмлик;

Наманган вилояти мисолида 

 Косонсой туман 3-сон Касб-ҳунар мактабининг 250 млн сўмлик; 

Қорақалпоғистон Республикаси мисолида

 Нукус шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг 748,2 млн сўмлик;

Сирдарё вилояти мисолида

 Ховос туман Тиббиёт бирлашмасининг 89,9 млн сўмлик;

Навоий вилояти мисолида

Кармана  туман  “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ихтисослаштирилган 25-сонли мактаб интернати” ДМнинг 440 млн сўмлик;

Самарқанд  вилояти мисолида

Булунғур туман Тиббиёт бирлашмасининг 973,6 млн сўмлик;

Тошкент вилояти мисолида 

Чирчиқ шаҳар Маданият бўлимининг 344,7 млн сўмлик;

Тошкент шаҳри мисолида

“Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси” марказининг 907,1 млн сўмлик;

“Ўзбектелеком” АЖнинг 494,9 млн сўмлик;

Вирусология илмий тадқиқот институтининг 450 млн сўмлик; 

 Фарғона вилояти мисолида:

Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг 100 млн сўмлик;

Бағдод туман Ободонлаштириш бошқармасининг  492 млн сўмлик;

Қўқон шаҳар Ободонлаштириш  бошқармасининг 6,3 млрд сўмлик;

 Бувайда туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасасининг 165,5 млн сўмлик;

давлат харидларида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.

Шунингдек, таҳлил қилинган давлат харидларида Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлиги аниқланди.

Ўрганиш натижаларига кўра, буюртмачиларга нисбатан Қўмита томонидан белгиланган тартибда иш қўзғатилди, Қўмита кўрсатмаси билан танлов савдолари бекор қилинди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар берилди ва масъулларга тегишли чоралар кўрилди.  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда Марбург вирусининг олдини олиш бўйича ишлар бошланди'ning rasmi

    Жамият 09.10.2024 10:59

    Ўзбекистонда Марбург вирусининг олдини олиш бўйича ишлар бошланди

    ЖССТ ушбу эпидемия хавфини миллий даражада жуда юқори, минтақавий даражада юқори ва бутун дунё даражасида паст деб баҳоламоқда.

    '31 та қўнғироқ қуёш панели ўрнатишга мажбурлангани ҳақида бўлди — Энергетика вазирлиги'ning rasmi

    Жамият 09.10.2024 09:56

    31 та қўнғироқ қуёш панели ўрнатишга мажбурлангани ҳақида бўлди — Энергетика вазирлиги

    Вазир аҳолидан қабулхонага қўнғироқ қилиб, мурожаат ва арзларни айтишини сўраган эди.

    '“Ғишткўприк” чегара божхона постидан аёл танасига дориларни яшириб ўтмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият 09.10.2024 09:46

    “Ғишткўприк” чегара божхона постидан аёл танасига дориларни яшириб ўтмоқчи бўлди

    Аёлнинг бел ва оёқ қисмларида яшириб олинган 116 млн сўмлик  дори воситалари борлиги аниқланди.

    'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият 09.10.2024 08:06

    Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилади

    Фақат битта ҳудудда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

    'Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга саёҳат  қилади?'ning rasmi

    Жамият 08.10.2024 19:27

    Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга саёҳат қилади?

    Ўтган 8 ой давомида 4 млн нафардан ортиқ ўзбекистон фуқароси энг кўп қайси давлатларга боргани очиқланди.

    'Нукусда қурлиш моллари омбори ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 08.10.2024 19:21

    Нукусда қурлиш моллари омбори ёниб кетди

    Ҳодисани бартараф этиш учун 4 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди.