АсосийДунё

Туркиянинг Трабзон шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси расман очилди

Бу — Бурса, Адана, Анталиядан кейинги тўртинчи фахрий консулхона бўлди.

'Туркиянинг Трабзон шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси расман очилди'ning rasmi

2024 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон фахрий консулхонаси Туркиянинг Трабзон шаҳрида расман очилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар қилди.

Фахрий консулхона Трабзон вилоят ҳокимлиги (валилик) биноси қаршисидадир. 

Бурса, Адана, Анталиядан кейин ва навбатдаги тўртинчиси Трабзон шаҳрида очилган фахрий консулхона Туркия ва Ўзбекистон алоқаларида алоҳида ўрин тутади.

Фахрий консуллик – бу давлатлар ўртасидаги савдо, маданий ва дипломатик алоқаларни ривожлантириш мақсадида очиладиган ваколатхонадир.

    Бошқа янгиликлар