АсосийЖамият

Ерларни ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш тартиби белгиланди

Бу борада Президент фармони эълон қилинди.

'Ерларни ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш тартиби белгиланди'ning rasmi

“Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-135-сон, 06.09.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда.

Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини қуйидаги шартларда ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади:

Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида – 3 йил давомида камида 35 фоиз миқдорида дастлабки тўловни 15  иш кунида амалга ошириш шарти билан;

бошқа аҳоли пунктларида – 5 йил давомида, 4- ва 5-тоифалардаги туманларда эса 10 йил давомида камида 15 фоиз миқдорида дастлабки тўловни 15 иш кунида амалга ошириш шарти билан.

Шунингдек, барча турдаги ер участкаларининг қиймати 15 иш кунида тўлиқ тўланган тақдирда, жами суммага нисбатан 20 фоиз чегирма берилади.

 Жойлардаги ҳокимликларга саноат зоналари, аҳоли пунктлари ҳудудларининг қисмлари, хусусан, янги барпо этиладиган кўп квартирали ва якка тартибдаги уй-жой массивлари, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш ишларига белгиланган шартларга мувофиқ лойиҳа ташкилотларини энг яхши таклифларни танлаш асосида жалб қилиш ҳуқуқи берилади. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энг олис, энг чекка ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатиляпти'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 16:10

    Энг олис, энг чекка ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатиляпти

    Нукус шаҳридан юз километр олисдаги Қўнғирот туманининг “Қўнғирот”, “Қоратол” овулларида аҳоли, “маҳалла еттилиги” билан мулоқотлар асносида кичик тадбиркорлик субъектлари вакилларини ўйлантираётган масалалар ўрганилиб, жойида ечим топиб берилди. Оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларга амалий ёрдам кўрсатилди.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 16:03

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Йигирмага яқин болалар учта Damas`да Андижондан Қорақалпоғистонга олиб кетилаётгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 15:08

    'Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 12:45

    Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

    Жамшиджон Абдузухуров бунга қадар Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш департаменти бошлиғи бўлиб ишлаган.

    'Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасида бюджет маблағлари талон-торож қилинди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 10:41

    Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасида бюджет маблағлари талон-торож қилинди

    17 нафар ишчи-ходим номига ёзиб жами 935 млн 455 минг сўм пул маблағи иш ҳақи сифатида асоссиз равишда тўланиб, ўзлаштирилган.