"Миллар" дастурида хабар қилинишича, жорий йилнинг 23 август куни соат 02:00 ларда Тошкент шаҳридаги Салар-Нурҳаёт темирйўл бекатлари оралиғида1988 йилда туғилган, уч нафар фарзанди бўлган аёлни поезд уриб кетгани аниқланган.
Воқеа жойига тез тиббий ёрдам ва ички ишлар органлари ходимлари етиб борган. Аёлга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган.
Аёл шифохонада зудлик билан жарроҳлик амалиётига олинган. У бир неча кун давомида шифохонада бўлган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.