Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида шифокорларнинг нотўғри ташхиси туфайли ҳомиладор аёл вафот этгани хусусида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича ССВ изоҳ берди.
Мазкур ҳолат тўлиқ назоратга олиниб, вазиятга аниқлик киритиш мақсадида махсус Ишчи гуруҳ томонидан тезкор ўрганиш ишлари ўтказилди.
Йўл қўйилган хато ва камчиликларга ҳуқуқий баҳо бериш тақозо қилингани сабабли экспертларнинг дастлабки хулосалари ҳамда тегишли ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилди.
Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб бориляпти.