АсосийСаломатлик

Узоқ умр кўриш нималарга боғлиқ бўлади?

Сўнгги 100 йил ичида тиббиёт тараққиёти ва турмуш тарзининг яхшиланиши туфайли инсониятнинг умр кўриш давомийлиги ошди. Ҳозирда ўртача умр кўриш АҚШда тахминан 84 ёш, Японияда эса 86 ёшни ташкил қилади.

'Узоқ умр кўриш нималарга боғлиқ бўлади?'ning rasmi

Олимлар узоқ умр кўришнинг бир қанча омиллари борлигини таъкидлайдилар, дея маълумот бермоқда ССВ Матбуот хизмати.

Қайд этилишича, одатда, эркакларга қараганда аёлларнинг ўлим даражаси ҳар қандай ёшда паст. Яъни, улар ўртача 7-10 йил кўпроқ яшайди. Баъзи тадқиқотлар бу фарқни қисман эркакларнинг хавфли хулқ-атвори билан боғлайди. Бу эса улар орасида бахтсиз ҳодисаларнинг ортишига олиб келиши мумкин. 

Баъзи олимларнинг фикрига кўра, ирсият ўлимнинг 10 та асосий сабабларидан тўққизтасида муҳим рол ўйнаши мумкин. Масалан, қуйидаги хасталикларда:

  • юрак касалликлари;
  • саратон;
  • сурункали пастки нафас йўллари касалликлари;
  • инсульт ёки цереброваскуляр хасталик;
  • Альцгеймер;
  • қандли диабет;
  • буйрак касалликлари.

Пренатал ва болалар касалликлари. Бачадонда, туғилиш пайти ва жуда эрта болаликдаги ноқулай шароитлар, ҳатто, кексаликда ҳам ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.

У тушган сари умр кўриш давомийлиги ҳам пасаяди. Чунки бу омил қанчалик юқори бўлса инсон шунчалик ўз соғлиги ҳақида қайғуради, вақтида шифокор қабулида бўлиб, касалликларни олдини олади, соғлом турмуш тарзи билан шуғулланишга ҳам имкон топади. Натижада кўпроқ жисмоний машғулотлар билан шуғулланади, камроқ чекади ва ўзи учун нормал бўлган вазнни сақлашга ҳаракат қилади. Бундай соғлом турмуш тарзи орқали умр давомийлиги ҳам ошади.

Турли тадқиқотлар шуни кўрсатадики, никоҳ ёки узоқ муддатли муносабатлар юрак ҳолатини яхшилаши, руҳий саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган изоляция ва ёлғизликдан ҳалос бўлишга ёрдам беради. Шунингдек, бу омил одамларни шифокор кўригидан мунтазам равишда ўтиб туриш ва ёмон одатлардан воз кечиш каби соғлом танлов қилишга ундайди.

 Ўлимга таъсир қилувчи турмуш тарзи омиллари орасида нотўғри овқатланиш, кам ҳаракатланиш, тамаки ва спиртли ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш, хавфли хатти-ҳаракатлар, иш жойидаги ва транспорт воситаларидаги хавфсизлик киради.

Шунингдек, бугунги кунда ўлимга таъсир қилувчи асосий турмуш тарзи омили семиришдир. Дунёда катта ёшли инсонларнинг қарийб 5 фоизи ушбу муаммодан азият чекади, деб ҳисобланади. Бу кўрсаткич 1962 йилда тахминан 1 фоизни ташкил қилган. Бундан ташқари, ҳозирда катта ёшли аҳолининг қарийб 70 фоизи ортиқча вазнга эга (1962 йилда 46 фоиз бўлган).

Тиббий технологиялар. Тиббиётдаги ютуқлар умр кўриш давомийлигини оширишга сезиларли таъсир кўрсатди. Антибиотикларнинг яратилиши ва эмлашнинг жорий қилиниши, шунингдек жарроҳлик, кардиологик ёрдам ва органлар трансплантациясининг такомиллаштирилиши умр кўриш давомийлигини оширишга хизмат қилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: аҳолига ниқоб тақиш тавсия этилди'ning rasmi

    Саломатлик 20.11.2025 13:29

    Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: аҳолига ниқоб тақиш тавсия этилди

    20 ноябрь куни тонгдан бошлаб Тошкентда ҳаво сифати кескин ёмонлашди.

    'COVID-19 вакциналари саратон даволашда ёрдам берадими?'ning rasmi

    Саломатлик 17.11.2025 01:05

    COVID-19 вакциналари саратон даволашда ёрдам берадими?

    Вакцина олган айрим саратон беморларининг яшаш муддати икки баравар ошгани аниқланди.

    'Мусиқа мияни қаришдан ҳимоя қилишини биласизми?'ning rasmi

    Саломатлик 16.11.2025 17:07

    Мусиқа мияни қаришдан ҳимоя қилишини биласизми?

    Янги тадқиқот мунтазам равишда мусиқа тинглаш ёки мусиқа асбобларини чалиш одамларда когнитив функцияларнинг пасайишини секинлаштиришга ёрдам беришини кўрсатди.

    'Туберкулёз йилига 1 миллиондан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда — ЖССТ'ning rasmi

    Саломатлик 14.11.2025 11:31

    Туберкулёз йилига 1 миллиондан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда — ЖССТ

    Ўтган йили дунё бўйича 8,3 миллион кишига ушбу хасталик ташхиси қўйилган, улардан 1,2 миллион нафари ҳаётдан кўз юмган.

    'Антибиотиклар бактерияларга қарши самарасизлашиб бормоқда'ning rasmi

    Саломатлик 15.10.2025 14:05

    Антибиотиклар бактерияларга қарши самарасизлашиб бормоқда

    Инфекцияларнинг дори воситаларига чидамлилиги 5–15 фоизга ошмоқда.

    'Чипс ва “fast-food” хотира пасайтирадими?'ning rasmi

    Саломатлик 17.09.2025 08:40

    Чипс ва “fast-food” хотира пасайтирадими?

    Чипс ва “fast-food” истеъмолидан 4 кундан сўнг хотира пасайиши мумкин, олимлар огоҳлантирмоқда