АсосийЖамият

Сўнгги 7 ойда юк машиналари билан боғлиқ автоҳалокатда 108 нафар фуқаро ҳалок бўлган

300 дан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, 227 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

'Сўнгги 7 ойда юк машиналари билан боғлиқ автоҳалокатда 108 нафар фуқаро ҳалок бўлган'ning rasmi

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

Унда "МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди. 

Бунда йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилиши, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланмоқда.

Муҳокама қилинган қонун орқали амалиётга киритилаётган ўзгартиришларга асосан тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг транспорт воситалари томонидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаби бекор қилинмоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган 7 ойида юк автотранспорт воситалари билан боғлиқ 303 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Оқибатида 108 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 227 нафар фуқаро тан жароҳати олган. 

Айнан шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда Қонунда юк автомобилларида йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланганлик  (рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно) учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. 

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Рақобат қўмитаси 6 та банкка қарши иш қўзғатди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:14

    Рақобат қўмитаси 6 та банкка қарши иш қўзғатди

    Ушбу банклар реклама ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилмасликда айбланмоқда.

    'Оролбўйида оғир ижтимоий вазиятдаги оилаларга ёрдам берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:19

    Оролбўйида оғир ижтимоий вазиятдаги оилаларга ёрдам берилди

    Масъуллар Нукусдан юзлаб километр узоқликдаги овулларни ўрганди.

    '22 декабрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:11

    22 декабрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди

    Бугун ҳаво ҳарорати 1-3 даража илиқ бўлади.

    'Контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди'ning rasmi

    Жамият 21.12.2024 23:01

    Контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди

    2024/2025-ўқув йилида қабул қилинган абитуриентлар учун контракт пулини тўлаш муддати 31 декабргача узайтирилди.

    'Байрам арафасида Тошкентдан вилоятларга қўшимча автобус қатнови ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият 21.12.2024 22:03

    '46 нафар ўзбекистонлик Қозоғистондаги трассада қолиб кетди'ning rasmi

    Жамият 21.12.2024 20:55

    46 нафар ўзбекистонлик Қозоғистондаги трассада қолиб кетди

    Ҳолатга автобус бузилиб қолгани сабаб бўлган.