АсосийЖамият

Тошкентда янги ўқув йили бошланиши арафасида ижара нархлари кескин ошди

Август ойида уй-жой ижараси нархи ўртача таъмирланган хонадонлар учун 1,9 фоизга, тўлиқ таъмирланганлари учун эса 0,3 фоизга ошди

'Тошкентда янги ўқув йили бошланиши арафасида ижара нархлари кескин ошди'ning rasmi

Август ойи охирида Тошкентда бир неча ой ичида биринчи марта уй-жой ижараси нархи кўтарилди. Бу ҳақда OLX портали маълумотларини таҳлил қилган Макроиқтисодиёт ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) хабар берди.

МҲТИ аввалроқ пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари 0,7 фоизга пасайгани, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса ўртача 0,3 фоизга ошгани ҳақида хабар берган эди.

Август ойида нархларнинг ошишига бир қанча омиллар, хусусан, сентябрь ойида университетларда янги ўқув йили бошланиши бўйича кутилмалар таъсир кўрсатди, дея қайд этди МҲТИ.

Ўтган ойда ўртача таъмирланганхонадонларни ижарага олиш нархи июль ойига нисбатан 1,9 фоизга, тўлиқ таъмирланган ҳолда 0,3 фоизга ошди.

Ой давомида ўртача таъмирланган уй-жойлар сегментида 1 хонали квартиралар ижараси нархлари ўртача 1,3 фоизга, 2 хонали квартиралар 2,1 фоизга, 3 хонали квартиралар 1,7 фоизга, 4 хонали квартираларнинг нархи эса 2,5 фоизга ўсди.

Сергели ва Олмазор туманларида ўртача таъмирланган квартираларни ижарага олишнинг нисбатан арзон нархлари қайд этилди. Ушбу ҳудудларда 1 хонали квартирада вақтинча яшаш мос равишда ўртача 285 ва 301 доллар, 2 хонали квартиралар 348 ва 359 доллар, 3 хонали квартиралар 387 ва 414 доллар, 4 хонали квартиралар 460 ва 471 доллар бўлди.

Энг қиммат ижара ҳақи Миробод ва Яккасарой туманларида қолмоқда. Бу ҳудудларда уй эгалари 1 хонали квартира учун ўртача 350 ва 349 доллар, 2 хонали квартира учун 445 ва 455 доллар, 3 хонали учун 550 ва 585 доллар, 4 хонали квартира учун 736 ва 603 доллар сўрамоқда.

Тўлиқ таъмирланган квартиралар тоифасида ижара нархи 1 хонали уйлар учун энг кучли — 3,4 фоизга ошди. 2 хонали квартиралар учун нарх атиги 0,1 фоизга ошди, 3−4 хонали квартиралар учун эса, аксинча, ижара нархи арзонлашди (-0,4 ва -2 фоиз).

МҲТИ маълумотларига кўра, тўлиқ таъмирланган хонадонларни ижарага беришнинг энг паст нархлари Сергели туманида бўлиб, бу ерда 1 хонали квартирада яшаш ўртача 335 доллар, 2 хонали квартирада 416 доллар, 3 хонали квартирада яшаш — 501 доллар.

Кейинги ўринда Учтепа тумани 1 хонали квартира учун 377 доллар, 2 хонали учун 437 доллар, 3 хонали учун 563 доллар сўраяпти.

Тўлиқ таъмирланган 1 хонали квартира ижарасининг энг юқори нархи Миробод ва Шайхонтоҳур туманларида мос равишда 456 ва 421 доллар, 2 хонали квартиралар 688 ва 715 доллар, 3 хонали квартиралар 1006 ва 1014 доллар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар