АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилишини бориб кўрди

Мутасаддилар очилиш маросими ва мусобақалар пайтида бўлажак шароитлар юзасидан ахборот берди.

'Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилишини бориб кўрди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилишини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Бу улкан мажмуа келгуси йил юртимизда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинлари учун қурилмоқда.

Мусобақалар Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинган 29 та спорт тури бўйича ўтказилади. Уларда қитъамизнинг 45 та давлатидан 3 мингдан зиёд спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

100 гектар майдонга ёйилган Олимпия шаҳарчасида буларнинг барчаси учун шароит бўлади. Бугунги кунда асосий иншоотларда жадал қурилиш кетмоқда. Хусусан, 12 минг ўринли олимпия стадиони, ҳар бири 2 мингдан томошабинга мўлжалланган велодром, сув спорти саройи, яккакурашлар ва жамоавий ўйинлар мажмуалари қад кўтариб қолган.

Давлатимиз раҳбари ушбу иншоотларда бўлиб, қурилишнинг боришини кўздан кечирди. Мутасаддилар очилиш маросими ва мусобақалар пайтида бўлажак шароитлар юзасидан ахборот берди.

Шавкат Мирзиёев қулайлик ва хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Бу жараёнларни юқори даражада рақамлаштириш, сунъий интеллект воситаларидан кенг фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.

Олимпия шаҳарчасида, шунингдек, футбол, волейбол, теннис, чим устида хоккей, енгил атлетика кабилар бўйича 15 та очиқ майдон бўлади. Музей ва офисларни ўз ичига олган маъмурий бино, боғлар, сунъий кўл барпо этилади.

Президентимиз мажмуа  бунёдкори - Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси мутасаддиси билан ҳам суҳбатлашди.  

Осиё ўйинларидан кейин Олимпия шаҳарасидан самарали фойдаланилади. Президентимиз таъкидлаганидек, бу жой мамлакатимиз спортининг илмий, амалий, ўқув-машғулот маркази бўлади. Спорт вазирлиги, Антидопинг агентлиги, Давлат спорт академияси, Жисмоний тарбия илмий-тадқиқотлар институти, Спорт турларини ривожлантириш маркази шу ерда жойлашади. Профессионал спортчиларни тайёрлаш ва маҳоратини ошириш бўйича машғулотлар ўтказилади. Ҳудудий спорт ташкилотларининг шаҳарча инфратузилмасидан фойдаланиши йўлга қўйилади.

Бу ерда “ақлли шаҳар” концепциясига асосланган замонавий бошқарув тизими жорий этилади. Умуман, шаҳарча спорт ва соғломлаштириш маркази сифатида узоқ йиллар халқимизга хизмат қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Кореядаги авиаҳалокат муносабати билан таъзия билдирди'ning rasmi

    Сиёсат 29.12.2024 14:32

    Шавкат Мирзиёев Кореядаги авиаҳалокат муносабати билан таъзия билдирди

    Аввалроқ, Жанубий Кореяда йўловчи самолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.

    '“Бу чинакам тарихий воқеа”'ning rasmi

    Сиёсат 27.12.2024 15:42

    “Бу чинакам тарихий воқеа”

    Шавкат Мирзиёев Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланишига бағишланган маросим иштирокчиларига мурожаат йўллади.

    'Абдулла Арипов Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 27.12.2024 13:26

    Абдулла Арипов Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюрди

    Бош вазир қардош Озарбайжон халқига таъзия билдирди.

    'Фаластиндан 100 нафар аёллар ва болалар Ўзбекистонга эвакуация қилинди'ning rasmi

    Сиёсат 27.12.2024 11:35

    Фаластиндан 100 нафар аёллар ва болалар Ўзбекистонга эвакуация қилинди

    Эвакуация қилинган фаластинликлар юртларига қайтгунларича Ўзбекистонда қолади.

    'Ўзбекистон 2025 йилда Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 26.12.2024 20:22

    Ўзбекистон 2025 йилда Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишни режалаштирмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этди.

    'Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти Олий Мажлисга тақдим этилди'ning rasmi

    Сиёсат 26.12.2024 16:37

    Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти Олий Мажлисга тақдим этилди

    Комиссия давлат органларига бир қатор тавсиялар берди.