Новосибирск аэропортида Сибир пойтахтида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари бўлган 17 ёшли бола ва унинг онасини Ватанга кузатиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Мамлакатимиз Бош консулхонаси вояга етмаган юртдошимизнинг Ўзбекистонга қайтиши учун зарур бўлган ҳужжатларини Россия томонидан талаб қилиб олишда тезкор кўмак кўрсатди. Натижада бола ўз онасига қайтарилди.
Улар "S7" авиакомпанияси самолётида Ўзбекистонга келишди.