АсосийЖамият

Самарқанддаги боғчада тарбиячи ва ҳамшира муштлашди

Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда

'Самарқанддаги боғчада тарбиячи ва ҳамшира муштлашди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Қўшработ туманида жойлашган давлат боғчасида икки нафар тарбиячи болалар кўз ўнгида бир-бири билан жанжаллашиб, муштлашгани акст этган фото ва видеолар тарқалди. 

Тарбиячилар жанжаллашаётган пайтда қўрққан болалар йиғлаган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳодиса Қўшработ туманидаги 31-сонли давлатга қарашли боғчада содир бўлган.

Боғча ҳамшираси ва тарбиячиси ўртасида ўзаро келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан.

“Айни пайтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда”, - дейилади муносабатда.

    Бошқа янгиликлар