АсосийЖамият

Тунда Андижондаги заводда ҳам ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

'Тунда Андижондаги заводда ҳам ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Андижондаги заводда ёнғин содир бўлди. Вилоят ФВБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, кеча, 10 сентябрь куни соат 23:58 да Андижон шаҳар Янги айланма кўчасида жойлашган “Uz Koram Ko” МЧЖда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. Соат 00:06 да айтилган манзилга ёнғин қутқарув экипажлари етиб борган ва соат 00:55 да ёнғин батамом ўчирилган.

Ҳолат натижасида МЧЖнинг шамоллатиш вентиляция шахтасида 90 м кв майдонда бўёқ қолдиқлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати ҳолатлари қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар