АсосийЖамият

“Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари ишга туширилади

2025 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг алоҳида тартиби ҳамда шартлари татбиқ этилади.

'“Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари ишга туширилади'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-311-сон, 05.09.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш доирасида:

2024 йил якунигача “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари амалиётга жорий этилади;

давлат тиббий суғуртасининг ахборот тизими ишлаб чиқилади ҳамда амалиётга жорий қилинади;

тиббиёт муассасаси раҳбарига муассасанинг қуввати доирасида бўлинмалар ихтисослашувини, улардаги даво ўринлари сонини ўзгартириш ҳамда ажратилган маблағлар доирасида ходимлар сонини иш ҳажмига мувофиқ белгилаш ваколати берилади;

тиббиёт муассасалари учун тасдиқланган штат меъёрлари тавсиявий тусга эга ҳисобланади ҳамда 2025 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг алоҳида тартиби ҳамда шартлари татбиқ этилади;

кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг тасдиқланган стандарт ҳамда протоколларга мувофиқлиги ва сифати назорат қилинади.

 2025 йил 1 апрелгача Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхати ҳамда базавий нархлари касалликларни даволаш йўналишлари асосида барча тиббиёт ташкилотлари учун қайта тасдиқланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мустақил ва холис нодавлат таълим аудити тизимини жорий қилиш илгари сурилмоқда'ning rasmi

    ЖамиятБугун 17:36

    Мустақил ва холис нодавлат таълим аудити тизимини жорий қилиш илгари сурилмоқда

    Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Сайловолди дастуридан ўрин олган ушбу ташаббус сифатли таълимни таъминлашга қаратилган.

    'Тошкентдан Чорвоққа борувчи йўлнинг бир қисмини пулли қилиш режалаштирилмоқда'ning rasmi

    ЖамиятБугун 17:24

    Тошкентдан Чорвоққа борувчи йўлнинг бир қисмини пулли қилиш режалаштирилмоқда

    Автомобиль йўлининг маълум қисми асфальт-бетон қоплама билан реконструкция қилинади.

    'Долларнинг расмий курси яна ошди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 16:18

    Долларнинг расмий курси яна ошди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    '3,1 млрд сўмлик давлат харидида коррупцияга йўл қўйилгани аниқланди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 16:05

    3,1 млрд сўмлик давлат харидида коррупцияга йўл қўйилгани аниқланди

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги барча давлат харидларини тўхтатган.

    'Чорвоққа олиб борувчи йўлнинг бир қисми пуллик бўлади'ning rasmi

    ЖамиятБугун 15:50

    Чорвоққа олиб борувчи йўлнинг бир қисми пуллик бўлади

    Лойиҳа Туркия компанияси томонидан амалга оширилади.

    'Тошкент аэропортида Ўзбекистонда йўқ қушларни олиб киришга уринган шахс ушланди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 15:47

    Тошкент аэропортида Ўзбекистонда йўқ қушларни олиб киришга уринган шахс ушланди

    Ачинарлиси, мева қутиси орасига яширилган қушлардан 3 таси аллақачон нобуд бўлган.