АсосийДунё

Россия Курск вилояти ғарбида кенг кўламли қарши ҳужум бошлади

Рус қўшинлари Украина Қуролли кучларини Курск вилоятидаги тўққизта аҳоли пунктидан сиқиб чиқарган.

'Россия Курск вилояти ғарбида кенг кўламли қарши ҳужум бошлади'ning rasmi

Украинанинг OSINT- DeepState лойиҳаси 11 сентябрга ўтар кечаси “Гуруҳимизнинг Курск вилоятидаги чап қанотидаги вазият ёмонлашди”. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. 

Хабарда айтилишича, рус қўшинлари зирҳли техникаларини Сейм дарёси орқали олиб ўтгандан сўнг фаол ҳужум операцияларини бошлаган. DeepState маълумотларига кўра, Россия қўшинлари Курск вилоятининг Кореневский туманида илгари Украина қуролли кучлари назорати остида бўлган ҳудудга киришган.

“Россия ҳарбийлари Украина қўшинларининг кўприклар устидаги ҳужумларига қарамай, дарёдан ўтишга муваффақ бўлди”, —дея қайд этади Америка ташқи сиёсати тадқиқот институти таҳлилчиси Роб Ли.

Россия Федерацияси Кореневский туманидаги Снагост ва Апанасовка аҳоли пунктларини "озод қилган ва тозалашни бошлаган". Яна бир Telegram каналнинг ёзишича, 9-10 сентябр кунлари бўлиб ўтган жангларда рус қўшинлари Украина Қуролли кучларини Курск вилоятидаги тўққизта аҳоли пунктидан сиқиб чиқарган.

    Бошқа янгиликлар