АсосийЖиноят

Қишлоқ хўжалигига бир ойда 77 млрд сўмлик зарар етказилди

Августда жами 195 та ҳолатда ерга оид қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилган. Энг кўп қонунбузилиш — Қашқадарёда.

'Қишлоқ хўжалигига бир ойда 77 млрд сўмлик зарар етказилди'ning rasmi

Ўзбекистонда август ойида қишлоқ хўжалигига 77 миллиард сўмлик зарар етказилди. Бу ҳақда “Ўзагроинспекция” ахборот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, “Ўзагроинспекция”нинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш мутахассислари томонидан ўзларига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, жойларда мониторинг тадбирлари амалга оширилди.

Унга кўра, 2024 йилнинг август ойида жами 195 та ҳолатда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 274 гектар ер майдонларида ерга оид қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилганлиги аниқланди. Шундан суғориладиган 127 гектар ерларда, 83 гектар лалми ерларда, 2,4 гектар бўз ерларда, 62 гектар яйлов ерларда қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилган бўлиб, бунинг оқибатида ерларнинг ўзбошимчалик билан қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилишига сабаб бўлган.

Ушбу ҳолатларда қонунбузарларга нисбатан жами 76 миллиард 916 миллион сўм миқдорида қишлоқ хўжалигига етказилган зарар ҳисобланган. Энг кўп қонунбузарлик ҳолатлари вилоятлар кесимида олиб қаралганда Андижон вилояти (30 та ҳолатда),Қашқадарё (43 та ҳолатда), Наманган (41 та ҳолатда), Самарқанд, (29 та ҳолатда), Сурхондарё вилоятларида (19 та ҳолатда) аниқланган.

Аниқланган ер қонунбузарлик ҳолатларидан 109 таси прокуратура органларига 47 таси эса ИИВ ҳудудий бўлинмаларига чора кўриш учун, 42 та ҳолатда бошқа ташкилотларга, 8 та ҳолатда ердан фойдаланувчиларга огоҳлантириш хатлари юборилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Суриядаги террористик ташкилот аъзоларига ёрдам берган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Жиноят 19.12.2024 15:34

    'Бухорода “виртуал валютачи” фаолиятига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 19.12.2024 14:27

    Бухорода “виртуал валютачи” фаолиятига чек қўйилди

    17 ёшли йигит 7 ой давомида 4 мингдан ортиқ 34 млрд сўмлик шубҳали воситачилик операцияларини амалга оширган ҳамда воситачилик ҳақи ундириб келган.

    'Фарғонада маст эркак ҳамқишлоғини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

    Жиноят 12.12.2024 16:53

    Фарғонада маст эркак ҳамқишлоғини пичоқлаб ўлдирди

    Эркакка нисбатан 11 йил 6 ой муддатга қамоқ жазоси тайинланди.

    'Сурхондарёда 18 ёшли йигит поччасини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

    Жиноят 09.12.2024 15:56

    Сурхондарёда 18 ёшли йигит поччасини пичоқлаб ўлдирди

    Ўсмир йигит 7 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

    'Бухорода талаба қиз ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

    Жиноят 06.12.2024 11:34

    Бухорода талаба қиз ўз жонига қасд қилди

    23 ёшли қиз институт ётоқхонасида уксус ичган.