Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Lacetti машинасининг 61 ёшли ҳайдовчиси Оқтепа маҳалласидан ўтган йўлда ҳаракатланиб кетаётганда соғлиги ёмонлашган ва бошқарувни йўқотган.
Оқибатда автомобиль қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, кичик юк машинаси билан тўқнашган.
ЙТҲда Lacetti ҳайдовчиси оғир жароҳатлар билан воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.