Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманидаги темир йўл ҳудудида вагон устига чиққан эркакни кучли ток урди. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.
Аниқланишича, 2 сентябрь куни, соат 20:25 ларда хабар келиб тушган. Унга кўра, бир нафар фуқаронинг ток урган. Фуқарога биринчи ёрдам кўрсатилиб, 16-шифохонага олиб борилган.
Жабрланувчи поезд учтига бекорчиликдан чиққанини маълум қилган. Шифокорлар беморнинг 80 фоиз танаси куйганини айтган.