АсосийЖамият

Сирдарёда ҳомиладор аёлнинг ўлимида айбдор бўлган шифокор 2 йилга қамалди

Марҳума фарзандли бўлгач, унга нисбатан керакли тиббий муолажалар кўрсатилмаганлиги сабабли ҳаётдан кўз юмган.

'Сирдарёда ҳомиладор аёлнинг ўлимида айбдор бўлган шифокор 2 йилга қамалди'ning rasmi

Сирдарёда ҳомиладор аёл фарзандини дунёга келтиргандан сўнг, унинг аҳволи ёмонлашган. Шифокорлар беморга эътибор қилмаган ва оқибатда аёл ҳаётдан кўз юмган.
Ҳолат юзасидан мазкур суд иши ЖИБ Гулистон шаҳар судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Марказий студия" кўрсатуви хабар қилди.

Суд мажлисида марҳуманинг укаси опасининг ўлимида шифокор ва ҳамширанинг айбдорлигини айтиб, уларга қонуний чора кўрилишини сўради.

"Қизим 30 ёшда эди. Учинчи боласини туғиш учун шифохонага борганди. 7 соат давомида қаровсиз қолган. Ўлганини айтишмади, кечқурун ўлган экан",- дейди марҳуманинг онаси.

Экспертиза хулосасида, аёлнинг ўлими кўп қон йўқотиш оқибатида юзага келганлиги, ўз вақтида керакли тиббий ёрдам кўрсатилиши ва асоратларининг олди олиниши мумкинлиги кўрсатилган.

Суд ҳукмига кўра, акушер-гинеколог ЖКнинг 116-моддаси 3 қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан яъни ҳар қандай тиббий муассасаларда тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 2 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар