АсосийЖамият

Навоийда фуқарони Литвага ишга юборишни ваъда қилган раҳбар ушланди

Бунинг учун у сохта диплом ҳам тайёрлаб бермоқчи бўлган.

'Навоийда фуқарони Литвага ишга юборишни ваъда қилган раҳбар ушланди'ning rasmi

Навоий вилоятида Литва давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Департаментнинг Навоий шаҳри бўлими,  ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “E.C.” МЧЖ раҳбари А.Қ. фуқаро З.Ф.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида пишириқлар пишириш йўналишида ўқиганлиги ҳақида сохта диплом тайёрлаб бериб, Литва давлатига ишга юбориши эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар