АсосийЖамият

"Тошкент метрополитени"да эскирган эскалаторларни алмаштириш учун 900 минг АҚШ доллари ажратилади

Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" ахборот хизмати хабар берди.

'"Тошкент метрополитени"да эскирган эскалаторларни алмаштириш учун 900 минг АҚШ доллари ажратилади'ning rasmi

“Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизматининг маълум қилишича, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 16 октябрдаги “Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, пойтахтда метрополитенда хизмат муддатини ўтаб бўлган 6 дона эскалаторни алмаштириш учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан жами 900 минг АҚШ доллари ажратилиши кўзда тутилган.  

Шу сабабли, метрополитен мутахассислари томонидан ўрганишлар олиб борилиши ва ажратилиши кўзда тутилган маблағларнинг харажати оптималлаштирилиши натижасида 6 дона эскалатор ўрнига, “Халқлар дўстлиги”, “Новза” ва “Пахтакор” бекатларидаги маънан эскирган 8 дона эскалаторни алмаштириш режалаштирилди.  

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, кўрсатиб ўтилган бекатларга ўрнатиш учун харид қилинган 8 дона эскалатор техник кўрсаткичлари бўйича тўлиқ юклама билан суткасига 20 соат давомида узлуксиз ишлаш қувватига эга қурилма бўлиб, “оғир турдаги” эскалаторлар туркумига мансуб ҳамда Республика ҳудудида фақатгина метрополитен объектларида фойдаланилади.

Белгиланган тартибда, метрополитен ходимлари томонидан ҳужжатлар давлат харидини амалга ошириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларни экспертизадан ўтказиш комплекс маркази” ДУКдан экспертизадан ўтказилиб, ўрганилган бозор нархларини тасдиқлаш ва якуний хулоса олиш учун тақдим қилинган. 

Тақдим этилган ҳужжатларга асосан, Марказ томонидан тегишли экспертиза ўтказилиб, нархлар тасдиқланган ва 2023 йил 23 июнда 45/01-07/2-2886-сонли ижобий хулоса олинган.  

Ушбу хулоса асосида, эскалаторларни етказиб берувчи корхонани аниқлаш мақсадида 2023 йил 10 октябрда ва 26 октябрда электрон тендер танловлари ўтказилган. Бироқ, тендер танловлари турли сабабларга кўра (ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги, қатнашувчи корхоналар етарли бўлмаганлиги ва ҳ.к.) бекор қилинган.  

Шунингдек, 2023 йил 18 ноябрда учинчи бор электрон танлов ўтказилган ва танлов натижаси бўйича “MERCURY SOLUTION” МЧЖ ғолиб топилиб, 8 дона эскалаторни етказиб бериш, ўрнатиш ҳамда ишга тушириш бўйича 10,554 миллиард сўмлик (ҚҚС билан 12%), 10-сонли шартнома расмийлаштирилган.

Жумладан, шартнома асосида кўрсатиб ўтилган “оғир турдаги” эскалаторнинг ишлаб чиқарувчи корхона томонидан белгиланган нархи 55 минг долларни ташкил қилган.  

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бир дона эскалаторни етказиб бериш транспорт ҳаражати – 16,0 минг, божхона бож тўлови (5 %) – 3,6 минг, қўшилган қиймат солиғи (12%) - 8,9 минг ҳамда ўрнатиш, сертификатлаш каби бошқа ҳаражатлар – 11,8 минг АҚШ долларини ташкил қилади ва эскалатор бир донасининг тан нархи, “MERCURY SOLUTION МЧЖ нинг фойдасини ҳисобга олмаганда 95,3 минг АҚШ доллардан иборат.  

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, ҳозирги кунда “Тошкент метрополитени” ДУК томонидан метрополитеннинг Чилонзор йўналишидаги “Мустақиллик майдони” ва “Ҳамид Олимжон” бекатларида эскирган эскалаторларни янгисига алмаштириш учун учинчи бор эскалаторлар харидига лот орқали электрон тендер танлови жойлаштирилган.  

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда 12 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 20:50

    Тошкентда 12 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди

    Бунга Бобур кўчасининг бир қисми таъмирлаш ишлари учун ёпилгани сабаб бўлган.

    '"Тошкент метрополитени аҳолидан имкон қадар тезроқ ҳаракатланишни сўради'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 18:35

    "Тошкент метрополитени аҳолидан имкон қадар тезроқ ҳаракатланишни сўради

    Метрополитен маъмурияти Тошкент шаҳри аҳолисига ва меҳмонларига мурожаат қилди.

    'Навоийда чақалоғини сотмоқчи бўлган она ушланди'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 18:20

    Навоийда чақалоғини сотмоқчи бўлган она ушланди

    У фарзандини 10 млн сўмга пулламоқчи бўлган.

    'Газ конида содир бўлган иккинчи аварияда тўрт киши ҳалок бўлганидан президент хабардор'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 16:20

    Газ конида содир бўлган иккинчи аварияда тўрт киши ҳалок бўлганидан президент хабардор

    М-25 конидаги аварияда 4 киши ҳалок бўлганини президент матбуот котиби тасдиқлади.

    'Долларнинг расмий курси ошди'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 16:14

    Долларнинг расмий курси ошди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Ўзбекистонда махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар сони 200 мингга яқинлашди'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 14:50

    Ўзбекистонда махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар сони 200 мингга яқинлашди

    Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 %, кўп дея хабар бермоқда   Солиқ қўмитаси.