АсосийЖамият

Тошкентдаги дўконлардан бирининг масъули ходимни калтаклади

Савдо маркази раҳбари ҳолат юзасидан узр сўраб чиқди.

'Тошкентдаги дўконлардан бирининг масъули ходимни калтаклади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи йирик савдо марказларидан бирининг масъули қўл остида фаолият юритувчи ходимини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат тармоқларда тарқалгач, кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди. 

Савдо маркази асосчиси Омадбек Холматов эса видеони тармоқлар орқали кўриб қолганини айтиб, ҳолатдан ўзи ҳам шокка тушганини маълум қилди. 

"Зўравонлик жазосиз қолмайди. Бу қилинган аблаҳ иш учун қонуний жавобгарликка тортилишига ишонамиз. Йиллар давомида келаётган мижозларга яхши муомала қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳурмат кўрсатишга уринамиз. Лекин кўплаб болалар ишлагани учун айнан шу ҳолатни назоратга ололмай қолибмиз, бунинг учун узр сўраймиз", - дейди савдо маркази асосчиси. 

Шунингдек, савдо маркази раҳбари бундай зўравонликка қарши эканини, бундай ҳаракат жазосиз қолмаслигига ишонишини таъкидламоқда. 

"Мазкур ҳолат бўйича қонуний тартибда чора кўриш ишлари бошланган, тафсилотлари ҳақида хабар берамиз, битта ходимининг ўйламай қилган иши учун йиллар давомида халқ орасида ишонч қозонган ва обрў орттирган савдо маркази фаолиятини қоралаб ташламаслигингизни сўрайман", - дейди у ўз мурожаатида.

    Бошқа янгиликлар