АсосийЖамият

Туркияда ўзбекистонлик қиз онаси ва укасини кўчада қолдирди

Она қизининг бегона эркак билан шаръий никоҳ ўқитиб яшашига қаршилик қилган.

'Туркияда ўзбекистонлик қиз онаси ва укасини кўчада қолдирди'ning rasmi

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўз қизи томонидан қийин аҳволда қолдирилган аёл ва унинг ўғли Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар бермоқда Бош консулхона ахборот хизмати. 

Маълум қилинишича, Бош консулхонага 45 ёшли фуқаро И.Г. мурожаат қилиб, ўзи ва вояга етмаган фарзанди Истанбулда қийин аҳволда қолгани сабабли Ўзбекистонга қайтишда ёрдам беришни сўради. Август ойида фуқаро 19 ёшли қизи A.Б.ни мадрасада диний таълим олиш учун Истанбулга юборган. 

Орадан бироз вақт ўтгач эса ишлаб пул топиш ва фарзандига ғамхўрлик қилиш мақсадида ўзи ҳам 12 ёшли ўғли билан қизининг олдига Истанбулга келган. Бироқ Истанбулга келгач, қизи мадрасада ўқимаётганини, қолаверса, бегона бир эркак билан “шаръий” никоҳдан ўтиш ниятида эканини билган.  

Фарзандига насиҳат берган она қизининг қаршилигига учраган ҳамда ўз фарзанди томонидан кўчага чиқариб юборилган ва шу тариқа 12 ёшли ўғли билан кўчада қолган.  

Қийин шароитда қолган она-бола Бош консулхона ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Истанбул шаҳридаги вакили, “Ўзбек аёллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” жамияти кўмагида ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги ҳомийлиги ёрдамида Ўзбекистонга юборилмоқда. 

Фуқароларнинг қайтиши учун кўрсатган беғараз ёрдамлари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилоят вакиллигига миннатдорлик билдиради, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда 12 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 20:50

    Тошкентда 12 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди

    Бунга Бобур кўчасининг бир қисми таъмирлаш ишлари учун ёпилгани сабаб бўлган.

    '"Тошкент метрополитени аҳолидан имкон қадар тезроқ ҳаракатланишни сўради'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 18:35

    "Тошкент метрополитени аҳолидан имкон қадар тезроқ ҳаракатланишни сўради

    Метрополитен маъмурияти Тошкент шаҳри аҳолисига ва меҳмонларига мурожаат қилди.

    'Навоийда чақалоғини сотмоқчи бўлган она ушланди'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 18:20

    Навоийда чақалоғини сотмоқчи бўлган она ушланди

    У фарзандини 10 млн сўмга пулламоқчи бўлган.

    'Газ конида содир бўлган иккинчи аварияда тўрт киши ҳалок бўлганидан президент хабардор'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 16:20

    Газ конида содир бўлган иккинчи аварияда тўрт киши ҳалок бўлганидан президент хабардор

    М-25 конидаги аварияда 4 киши ҳалок бўлганини президент матбуот котиби тасдиқлади.

    'Долларнинг расмий курси ошди'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 16:14

    Долларнинг расмий курси ошди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Ўзбекистонда махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар сони 200 мингга яқинлашди'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 14:50

    Ўзбекистонда махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар сони 200 мингга яқинлашди

    Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 %, кўп дея хабар бермоқда   Солиқ қўмитаси.