Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 16 сентябрда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 17-18 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16 сентябрда +12...+17 даража, 17-18 сентябрда +10...+15 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 16 сентябрда кечки томон баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 17 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 18 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 16 сентябрда кечаси +12...+17 даража, кундузи +27...+32 даража, 17-18 сентябрда кечаси +10...+15 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 сентябрда Қашқадарё вилоятининг айрим жойларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи 16 сентябрда +27...+32 даража, 17-18 сентябрда +25...+30 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 16-17 сентябрда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, 17 сентябрда баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. 18 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-17 сентябрда +9...+14 даража, 18 сентябрда +6...+11 даража, кундузи 16 ва 18 сентябрда +18...+23 даража, 17 сентябрда +12...+17 даража бўлади.