АсосийЖамият

Ўзбекистонлик эркак Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлди

55 ёшли Ўзбекистон фуқароси Россияда ноқонуний яшагани айтилмоқда.

'Ўзбекистонлик эркак Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлди'ning rasmi

Россиянинг Тюмен областида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди.

Қайд қилинишича, "Тюмен - Ханти-Мансийск" автомобиль йўлининг 178-километрида ГАЗ юк машинаси ва ВАЗ 2107 тўқнашиб кетган. 

Тюмен области йўл полицияси маълумотларига кўра, енгил автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. У Ўзбекистоннинг 55 ёшли фуқароси экани ва Россияда ноқонуний яшагани таъкидланмоқда. Жабрланувчининг исми-шарифи хабарда келтирилмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, машиналардан бири қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Юк машинасининг 24 ёшли ҳайдовчиси жароҳатланган. Иккала автомобиль ҳам жиддий шикастланган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

    Бошқа янгиликлар