АсосийЖамият

Бойсунда газ чиқиши сўндирилди ва қудуқ герметикланди — ҳокимлик

Жараёнга АҚШ ва Россиядан экспертлари ҳам таклиф этилди.

'Бойсунда газ чиқиши сўндирилди ва қудуқ герметикланди — ҳокимлик'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги”даги 604-сонли қудуқда юзага келган водород сулфид гази чиқиши кеча, 15 сентябрь куни соат 16:50 да тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Бунинг учун сизиб чиқишга қарши ускунанинг қўшимча блоги қурилиб, ўрнатилди ҳамда газ сизиб чиқишини сўндириш учун қудуқ оғзини тайёрлаш ва боғлаш жараёни ўтказилди.

Ҳодиса оқибатларини режали бартараф этиш жараёни махсус ташкил этилган штаб назорати остида амалга оширилди. Вазиятни профессионал баҳолаш мақсадида воқеа жойига Ўзбекистон, шунингдек, Россия ва АҚШ экспертларининг ташрифи ташкил этилди. 

Барча зарур чора-тадбирлар Очиқ нефт ва газ фаввораларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми, Ўзбекистон Республикаси ФВВ ва “Саноатконтехназорат” давлат инспекцияси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Айни вақтда ўтказилган таҳлилларга кўра атмосферада зарарли моддаларнинг рухсат этилган максимал концентрациясидан ошиб кетиш ҳолатлари кузатилмаяпти.

    Бошқа янгиликлар