Кеча, 15 сентябрь куни Сакарянинг Ҳендек туманида жойлашган Оба макарон фабрикасида техноген авария натижасида портлаш содир бўлиб, ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар қилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш ем силослари жойлашган ҳудудда бошланган. Фабрикада ишлаган 27 нафар ишчи жароҳатланиб, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.
Воқеа юзасидан Ҳендек туман прокуратураси томонидан суриштирув бошланган. Мазкур фожиада жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган.