АсосийЖамият

Қашқадарёда 4 та машина иштирокида автоҳалокат юз берди

Ҳолатга Камаз автомашинасининг орқа тиркамаси чиқиб кетиши сабаб бўлган.

'Қашқадарёда 4 та машина иштирокида автоҳалокат юз берди'ning rasmi

Жорий йилнинг 15 сентябрь  куни соат 13:20 атрофида Деҳқонобод тумани “Деҳқонобод” МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 83 километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи Х.Х. “Камаз” русумли юк автомашинасини бошқариб келаётган вақт орқа тиркамаси чиқиб кетиши натижасида, ҳаракат йўналиши бўйича олдинда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи А.Ш. бошқарувида бўлган “Камаз“ юк автомашинасини чап ён томонидан тегиб, олдинда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи М.М. бошқарувида бўлган “Лабо“ русумли автомашинаси олд томонига бориб урилиб, йўл четида тўхтаб турган, ҳайдовчи Т.А. бошқарувидаги бўлган Cobalt русумли автомашинаси орқа томонига бориб урилган.  

Оқибатда “Лабо“ русумли автомашина ҳайдовчиси М.М. олган тан жароҳатлари сабаб туман шифохонасига ётқизилган.

"Ҳозирда holat юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда",- дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар