АсосийЖиноят

Тошкентда кўчмас мулк билан боғлиқ фирибгарликда гумонланган 3 киши қўлга олинди

Улар фуқароларнинг кўчмас мулкини алдов йўли билан эгаллаб, уни ўзига гаров сифатида расмийлаштирганликда айбланмоқда.

'Тошкентда кўчмас мулк билан боғлиқ фирибгарликда гумонланган 3 киши қўлга олинди'ning rasmi

Тошкентда кўчмас мулк ва қарзлар билан боғлиқ фирибгарликда гумонланган уч киши қўлга олинди. Улар фуқароларнинг мол-мулкини алдов йўли билан эгаллаб олган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди. 

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида аниқланишича, 1989 йилда туғилган Роминов Сардор Фарходович, 1990 йилда туғилган Юлдашев Бахтиёр Хабибулла ўғли, 1993 йилда туғилган Хусаинов Тимур Рустамович бир қатор жиноятлар содир этганликда гумон қилинмоқда.

Жумладан, ушбу шахслар фуқароларга фоиз эвазига пул бериб, қарз олган шахснинг номида бўлган турар-жой ва бошқа кўчмас мулкларини гаров эвазига ўзининг номига расмийлаштириб олган. Фуқаролар белгиланган муддатда қарз ва фоизларини бермаган тақдирда уй-жойдан оиласи билан чиқариб юбориш ва мулкини тортиб олиш билан шуғулланиб келган.

Гаровга қўйилган мулк миқдори фоиз эвазига берилган пул маблағидан 3−4 баробар кўп бўлган. Шунингдек, улар фуқаро билан қарз ёки олди-сотди шартномаси тузилганидан сўнг келишилган суммадан кам миқдорда пул берганлар. Мисол учун, фуқаро улардан 100 минг АҚШ долларини фоиз эвазига сўраса, олди-сотди ёки қарз шартномаси расмийлаштириб бўлганидан сўнг 65 000, 70 000 АҚШ доллари атрофида пулларни бериб, қолган пулларни маклерлик хизмати, бошқа харажатлар учун олиб қолгани ҳақида айтади, кейинчалик фоиз тўловларни камайтириб бериши ҳамда тўловлар кечикса безовта қилмаслиги ҳақида айтиб алдаган.

Тергов жараёнида 1989 йилда туғилган Роминов Сардор Фарходович, 1990 йилда туғилган Юлдашев Бахтиёр Хабибулла ўғли ва 1993 йилда туғилган Хусаинов Тимур Рустамовичлар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланган. Уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Шаҳар ИИББ ушбу шахслардан жабр кўрган ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича бирор маълумотга эга бўлган фуқаролардан 71 206 40 97 ёки 102 рақамларига ёхуд 90 976 28 21 Телеграм рақамига мурожаат қилишни сўраган. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланиши маълум қилинган.

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда эри томонидан доим калтакланган аёл ўзини ўлдирди'ning rasmi

    Жиноят18.09.2024 15:35

    Самарқандда эри томонидан доим калтакланган аёл ўзини ўлдирди

    Эркак вояга етмаган ўғил ва қизини ҳам калтаклаб келган.

    '“Ғишткўприк” чегара постида Ҳиндистон оқ товуслари ва қирғовулларни олиб ўтаётган шахс ушланди'ning rasmi

    Жиноят17.09.2024 18:26

    “Ғишткўприк” чегара постида Ҳиндистон оқ товуслари ва қирғовулларни олиб ўтаётган шахс ушланди

    Андижонлик фуқаро Чеченистондан 22 дона 4 турдаги қирғовуллар ва 5 дона товусларни тегишли ҳужжатларсиз олиб киришга уринган.

    'Ўзбекистон сузиш федерациясига ажратилган пулларни қариндошлар "ўзлаштириб" юборган'ning rasmi

    Жиноят12.09.2024 17:37

    Ўзбекистон сузиш федерациясига ажратилган пулларни қариндошлар "ўзлаштириб" юборган

    Сузиш федерацияси собиқ бош котиби давлат пулидан яқинларини Туркияга дам олишга жўнатди.

    'Қишлоқ хўжалигига бир ойда 77 млрд сўмлик зарар етказилди'ning rasmi

    Жиноят12.09.2024 17:06

    Қишлоқ хўжалигига бир ойда 77 млрд сўмлик зарар етказилди

    Августда жами 195 та ҳолатда ерга оид қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилган. Энг кўп қонунбузилиш — Қашқадарёда.

    'Жиззахдаги шифохонада эркак аёлини пичоқлаб ташлади'ning rasmi

    Жиноят10.09.2024 17:45

    Жиззахдаги шифохонада эркак аёлини пичоқлаб ташлади

    Аёл туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишлаган.

    '“Хавфсиз дарё бошқармаси” мансабдори қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят09.09.2024 17:47

    “Хавфсиз дарё бошқармаси” мансабдори қўлга олинди

    У ноқонуний равишда қум қазиб олаётганлик ҳолатини аниқлаб, фуқарога нисбатан чора кўрмаслик ва бошқалар эвазига 3 минг доллар талаб қилган.