АсосийЖамият

Ҳамширалар академиясига ректор тайинланди

Мазкур лавозимни Чилонзор ТТБ – марказий кўп тармоқли поликлиника бошлиғи Раъно Носирова эгаллади.

'Ҳамширалар академиясига ректор тайинланди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Носирова Раъно Раҳимовна Ҳамширалар академияси ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Фаолияти давомида Раъно Носирова Яккасарой туман 45-сонли оилавий поликлиника терапия бўлими бошлиғи, бош шифокор муовини, туман кўп тармоқли марказий поликлиника бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича муовини, 59-сонли оилавий поликлиника бош шифокори лавозимларида ишлаган.

II даражали “Саломатлик” ордени билан тақдирланган Р. Носирова тайинловга қадар, Чилонзор туман тиббиёт бирлашмаси – марказий кўп тармоқли поликлиника бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

    Бошқа янгиликлар