АсосийЖамият

Урганчдаги хонадонда 2,9 млрд. сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланди

Дорилар сифатсиз ва яроқсиз ҳолатда эканлиги маълум бўлган.

'Урганчдаги хонадонда 2,9 млрд. сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи, 1983 й.т. фуқаро ўзининг яшаш хонадонида 64.452 дона дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.

Баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ хулосасига кўра, мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 2.908.608.000 сўмни ташкил қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ экспертиза текшируви хулосасига кўра, ушбу дори воситаларининг айрим турларига нисбатан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги, айримлари эса сифатсиз ва яроқсиз ҳолатда эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3 - моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода кадастр ходими 3 минг АҚШ доллари билан ушланди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 08:35

    Бухорода кадастр ходими 3 минг АҚШ доллари билан ушланди

    Ходим бу пул эвазига тадбиркорга бинодан фойдаланиш учун рухсатнома олиб бермоқчи бўлган.

    'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат сезиларли пасаяди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 08:03

    Бугун Ўзбекистонда ҳарорат сезиларли пасаяди

    Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

    'Тошкентда 12 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 20:50

    Тошкентда 12 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди

    Бунга Бобур кўчасининг бир қисми таъмирлаш ишлари учун ёпилгани сабаб бўлган.

    '"Тошкент метрополитени аҳолидан имкон қадар тезроқ ҳаракатланишни сўради'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 18:35

    "Тошкент метрополитени аҳолидан имкон қадар тезроқ ҳаракатланишни сўради

    Метрополитен маъмурияти Тошкент шаҳри аҳолисига ва меҳмонларига мурожаат қилди.

    'Навоийда чақалоғини сотмоқчи бўлган она ушланди'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 18:20

    Навоийда чақалоғини сотмоқчи бўлган она ушланди

    У фарзандини 10 млн сўмга пулламоқчи бўлган.

    'Газ конида содир бўлган иккинчи аварияда тўрт киши ҳалок бўлганидан президент хабардор'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 16:20

    Газ конида содир бўлган иккинчи аварияда тўрт киши ҳалок бўлганидан президент хабардор

    М-25 конидаги аварияда 4 киши ҳалок бўлганини президент матбуот котиби тасдиқлади.