Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иорданияга давлат ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Иордания маликаси Марьям Ғозий ҳамроҳлигида Аммон шаҳри яқинида жойлашган “Уйқудаги етти ёш гўри” (Асҳобул Каҳф) тарихий-диний мажмуасига ташриф буюрди.
Мазкур мажмуа диний таъқиблардан қочиб, ғорга яширинган ва ривоятларга кўра, бир неча аср давомида уйқуда бўлган йигитлар ҳақидаги қадимий ривоят билан боғлиқ.
“Уйқудаги етти ёш гўри” Иорданиянинг энг эъзозланадиган тарихий-диний ёдгорликларидан бири ҳисобланади. У ислом маънавий меросида алоҳида ўрин тутади.






