АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Оҳангаронда Cobalt дарахтга урилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Оҳангаронда Cobalt дарахтга урилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди'ning rasmi

24 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч киши вафот этди.

Тошкент вилояти ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса соат тахминан 18:00 да Оҳангарон туманидаги “Янгиҳаёт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент – Олмалиқ” автомобиль йўлида содир бўлган.

1993 йилда туғилган ҳайдовчи Cobalt русумли автомобиль рул бошқарувини йўқотган. Оқибатда машина йўл четидаги дарахтга бориб урилган.

Ҳодиса натижасида ҳайдовчи ва 1994 йилда туғилган икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар