АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Шавкат Мирзиёев Иорданияда “Ўзбекистон – Иордания” кўргазмаси билан танишди

Кўргазма давомида йирик компаниялар вакиллари қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича маълумот берди.

'Шавкат Мирзиёев Иорданияда “Ўзбекистон – Иордания” кўргазмаси билан танишди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Иорданияга давлат ташрифи доирасида Аммон шаҳрида ташкил этилган “Ўзбекистон – Иордания” кўргазмасини кўздан кечирди. Унга Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ҳамроҳлик қилди.

Кўргазмада икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик салоҳияти намойиш этилди. Хусусан, тоғ-кон саноати, геология, кимё, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, транспорт, логистика, электротехника, тўқимачилик, фармацевтика ва мудофаа саноати йўналишларига алоҳида ўрин ажратилган.

Шунингдек, икки давлатда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли инвестиция лойиҳалари тақдим этилди. Стендларда минерал хомашё, базальт маҳсулотлари, ўғитлар, озиқ-овқат, калава ип, мато, тайёр кийим-кечак ва дори воситалари намуналари намойиш қилинди.

Кўргазма давомида йирик компаниялар вакиллари қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур кўргазма икки мамлакат корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инвестицияларни жалб қилиш, замонавий технологиялар ва илғор тажриба алмашинувини кенгайтиришга хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар