Тошкент шаҳрида 12 та автобус йўналишларининг ҳаракати вақтинча ўзгарди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Аввал хабар берилганидек, 18 сентябрдан 5 октябргача Бобур кўчасининг Шота Руставели ва Нукус кўчалари орасидаги қисмида 110 кВт. ли ерости электр кабелларини ўтказиш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли 2, 11, 12, 40, 45, 47, 67, 77, 80, 94, 106, 140-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати юқоридаги суратда кўрсатилган чизма асосида ташкил этилади.
"Ушбу йўналишларда ҳаракатланаётган автобусларнинг қатнов ва оралиқ вақтлари белгиланган вақтдан ортиши ҳолатлари юзага келиши мумкин", — дея огоҳлантирди вазирлик.