АсосийЖамият

ССВ Ўзбекистонда “Тез ёрдам”га гўштдан заҳарланиб мурожаат қилаётганлар кўпайгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Сўнгги бир сутка давомида гўштдан заҳарланиш белгилари билан бирорта ҳолат қайд этилмаган.

'ССВ Ўзбекистонда “Тез ёрдам”га гўштдан заҳарланиб мурожаат қилаётганлар кўпайгани ҳақидаги хабарларни рад этди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига гўштдан заҳарланиб мурожаат қилаётган беморлар сони ортгани ҳақида турли хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилди.

Аниқланишича, сўнгги кунларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бир сутка давомида ўртача 750 нафарга яқин фуқаро мурожаат қилиб, тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан 175 нафарга яқин бемор олиб келинган.

Бироқ улар орасида гўштдан заҳарланиш белгилари билан бирорта ҳолат қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, бу каби ёлғон хабарларни тарқатиш тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

    Бошқа янгиликлар